"Эвертон" мухлислари МЮ билан ўйиндан аввал норозилик намойиши ўтказишди
27 ноя 2023 11:30
Янгиликлар
"Эвертон" мухлислари МЮ билан ўйиндан аввал норозилик намойиши ўтказишди
Жамоадан 10 очко олиб ташлангани туфайли "Эвертон" мухлислари "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан аввал намойиш ўтказишди.
Уларнинг қўлларида АПЛ логотипи туширилган, "Corrupt" (сотилган, порахўрлик йўлига кирган) ёзувли карточклар кўтарилганди. Шундай ҳолат ўйин бошида Премьер-Лига мадҳияси янграётганида ва 10-дақиқада ҳам юз берди.
Бундан ташқари мухлислар: "Ҳукмронлик, очкўзлик ва пуллар бор жойда... коррупция бўлади" ёзуви туширилган баннерни намойиш қилишди.
Фикрлар