UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига тўртта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер (онлайн ҳисоб)  81 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  12 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  9 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  17 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  133 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  54 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  659 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0

Етакчилар очко йўқотди, фақат "Наполи" бундан мустасно — А Серия 24-тур ревьюси Янгиликлар

Етакчилар очко йўқотди, фақат "Наполи" бундан мустасно — А Серия 24-тур ревьюси

Италия чемпионатида навбатдаги тур учрашувлари ортда қолди.

"Наполи" "Эмполи"ни таслим этди

Ўйин "Наполи"нинг ҳужумлари билан бошланди, аммо узоқ вақт улар чинакам хавфли тус олмасди. Шундай бўлсада, биринчи хавфли ҳужумоқ гол билан якунланди. 17-дақиқада Хвича тўпни Ди Лоренцога ташлади, ҳимоячи эса жарима майдончасидаги Осимхенга йўллади, аммо тўп йўл-йўлакай Исмайлига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Кўп ўтмай, Хендерсон узоқ масофадан кучли зарба йўллади, Мерет қийинчилик билан бўлсада, хавфни бартараф этди. "Наполи" ҳужумлари эса одатдагидек ранг-баранг эди. Хвича узоқдан айёрона зарба берди, Викарио бунга тайёр эди, лекин Осимхеннинг такрорий зарбаси олдида кипер ҳам ожиз қолди. Кўп ўтмай, Виктор бирга-бир вазиятга чиқди, лекин Викарио жамоасини голдан қутқарди.

"Наполи" танаффусдан кейин ҳам ишончли ўйнаб, ҳужум қилишда давом этарди. Мисол учун Лозано ва Ангусси узоқ масофадан зарба бериб, омадларини синаб кўришди. Вазиятлардан бирида ҳакам Марио Руйга иккинчи сариқ ва қизил карточка кўрсатди, "Эмполи" эса шундан кейин ҳам Мерет дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазият ярата олмади. "Наполи" эса анча хотиржам ўйин кўрсатди. Захирадан майдонга тушган Симеоненинг зарбасидан кейин Викарио тўпни қайтаришга эришди. "Наполи" навбатдаги уч очкони қўлга киритиб, рақиблардан қочишда давом этмоқда. А Серияда анчадан буён бу қадар катта фарқ бўлмаганди.


"Аталанта" "Милан"га ютқазиб қўйди 

Учрашув "россонери"нинг фаоллигидан бошланди. 6-дақиқадаёқ Леаонинг яхши узатмасидан кейин Жиру берган зарбаси қовушмади. Навбатдаги хавфли вазият ҳам Жиру иштирокида бўлди. Оливье ҳаводаги курашда устун келди ва Тео тўпни ерга туширмай, чамаси 35 метрлардан ажойиб зарба берди, тўсинга тегиб қайтаётган тўп Муссонинг елкасига тегиб, тўрдан жой олди. Кўп ўтмай, энди Леао хавфли зарба берди, лекин Муссо бу сафар жамоаси жонига оро кирди. "Бергамасклар"нинг ҳужумдаги ишлари очиқчасига юришмасди.

Иккинчи бўлим аввалида Жиру номини таблога ёздириб қўйиш учун яхши имконият бўлди, бироқ Муссо ҳужумчига максимал равишда кам масофа қолдирди ва хавфни бартараф эта олди. Муссонинг кейинги сейви Леаонинг узоқдан берган зарбасидан кейин қайд этилди. Бироз ўтиб, португалиялик қанотдан Тео узатган тўпга ўзи истагандек зарба бера олмади. "Милан"нинг босими кучли эди, Леаонинг узатмасидан кейин Мессиас қулай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Бироқ бир неча дақиқа ўтиб, шу жуфтлик ниятига етди. Леао тўпни Мессиасга ташлади, тезликда ҳимоячилардан тезкорроқ бўлган ярим ҳимоячи тўпни Муссонинг ҳам утсидан ташлаб қўйишга имкон топа олди. Алоҳида қайд этишга лойиқ яна бир воқеа Златан Ибрагимовичнинг майдонга туширилгани бўлди. Ибра бир неча бор шерикларига вазият яратиб беришга ҳам улгурди, лекин "Милан" бошқа гол ура олмади. "Аталанта" ҳақида гапирсак, жамоа катта эҳтимол мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказди, Гасперини шогирдлари жароҳатидан қутилиб, сафга қайтган Меньян дарвозасига бирорта аниқ зарба бера олишмади.


"Кремонезе" "Рома"ни чемпионатда ҳам ютиб қўйди

Ўйин "Кремонезе"нинг ҳужумлари билан бошланди. Агарда ўткир бурчакдан Валери берган зарба гол билан якунланганда жамоа 2-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб оларди. Кўп ўтмай, у номини ассист сифатида ёздириб қўйди, Тсаджут жамоадошидан тўпни қабул қилиб, кучли зарб билан "тўққизликни" нишонга олди. "Рома" жуда пассив ҳаракат қиларди. Биринчи бўлимда фақатгина Кристантенинг зарбасини эсга олиш мумкин.

Иккинчи бўлим бошида Жозе Моуриньо четлатилди. "Рома" эса хавфлироқ ҳужум қилишга астойдил уринарди. Пеллегринида ажойиб имконият бўлганди, бироқ футболчи икки метрдан бўш дарвозани нишонга ола билмади. Шундай бўлсада, "жалоросси"нинг босими иш берди. Манчинининг узатмасидан кейин "Кремонезе" футболчилари сунъий офсайдни юзага келтиришда хатога йўл қўйишди, оқибатда Спиннацола зарба бериш имкониятига эга бўлди ва тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказиб қўйди. Кейинги имконият Эл Шаарави бўлди. Стефан киперни ҳам алдаб ўтди, лекин ўткир бурчакдан дарвозани аниқ нишонга ололмади. "Рома" ҳужумга жуда ҳам берилиб кетди ва рақибнинг қарши ҳужумини ўтказиб юборди. Тсаджут жарима майдончасида йиқитилди, нуқтадан Чиофани адашмади. Римликлар штурм уюштиришга уриниб кўришди, аммо "Кремонезе" мавсумдаги биринчи ғалабасини сақлаб қола олди. "Рома" кутилмаганда ғалаба қозона олмай, "Интер"ни қувиб ўтиш имкониятини қўлдан чиқарди.


"Ювентус" — 6 та гол урилган Турин дербисида ғолиб

Ўйин "кекса синьора" учун ёмон бошланди. Миранчукнинг узатмасидан кейин Буонжорно боши билан тўпни Карамога ўтказиб берди, ҳужумчи эса имкониятдан унумли фойдалана олди. Тўп ўтказиб юборган "Ювентус" агрессив ўйин кўрсата бошлади ва бу ўз самарасини берди. Костичнинг узатмасидан кеийн Куадрадо тўпни тўққизликка михлаб қўйди. Рақибдан фарқли равишда "Торино"га бу гол у қадар жиддий таъсир қилмади. "Буқалар" ҳужум қилишда давом этди ва гол ҳам ура олди. Иличнинг кучли узатмасидан кейин Санабрия ҳимоячилардан чаққонроқ чиқди. "Торино"нинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади, Ди Мариянинг бурчакдан узатган тўпини ҳаммадан баланд сакраган Данило тўрга йўллади.



Иккинчи бўлимда Фаджолининг узатмасидан кейин Влаховичда зўр вазият бўлганди. Бироқ унинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Тўсин "Ювентус" фойдасига ҳам ишлади. Линеттининг узоқ масофадан зарбасидан кейин Войцех ҳеч нима қила олмасди. Бурчак зарбасидан кейин Кьеза ажойиб узатмани амалга оширди, ҳужумга келган Бремер эса собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. "Торино" агрессивроқ ўйнашга уриниб кўрди, аммо жамоанинг кучи тугаб бораётгани сезиларди. "Ювентус" эса Кьезанинг жарима зарбасини амалга ошириши ва Бремернинг узатмасидан кейин Рабьо бир ҳаракат билан тўпни дарвозага йўллаб, якуний ҳисобни ўрнатди. "Ювентус" ёрқин ғалабани тантана қилди ва ЕЧЛ зонасига жуда яқин келди.

Шунингдек, "Лацио" "Сампдория"ни мағлуб этди, "Лечче" "Сассуоло"га ютқазди, "Фиорентина" эса "Верона"ни йирик ҳисобда таслим этди.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика