Эшли Коул: "Урилмаган пенальти учун Жеррарддан кечирим сўрамоқчиман"

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2016
"Колорадо"га қарши баҳсдан кейинги пенальтилар сериясида гол ура олмаган "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳимоячиси Эшли Коул жамоадоши Стивен Жеррарддан узр сўради.

"Бу мавсум учун "Гэлакси"га алоқаси бор барчага раҳмат айтмоқчиман, айниқса Жеррардга ва ундан кечирим сўраш ниятидаман.

Келажакда нима бўлишини билмайман, лекин Жеррард билан бир клуб ва терма жамоада ўйнаш мен учун шараф. Ҳақиқий жентльмен ва афсона" - дейди Коул.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com