"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Одилжон Ҳамробеков – "Бунёдкор" футболчиси!
20 дек 2024 12:26
Янгиликлар
"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди. Одилжон Ҳамробеков – "Бунёдкор" футболчиси!
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков "Бунёдкор"нинг янги аъзосига айланди.
Сўнгги мавсумларни юқори даражада ўтказаётган футболчи 2025 йил Суперлигада "қалдирғочлар" либосида майдонга чиқади.

28 ёшли футболчи ўтган мавсум Суперлигада 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифига айланди. 2017 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 61 та учрашувда қатнашиб, 1 та тўп киритган.
Аввалроқ "Эшитдик-да!" рукни остида тажрибали хавбекнинг янги клуби ҳақида хабар эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Фикрлар