

Бунинг ортидан Тимур Кападзе терма жамоадаги постини хорижлик ҳамкасбига топшириши эҳтимоли катта. Афтидан Кападзенинг фаолиятида узоқ танаффус бўлмайди. Маълумотларга кўра, 43 ёшли мутахассис Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси устозига айланиши мумкин. Тимур Тохирович бунга қадар клублар миқёсида "Локомотив", "Олимпик" жамоаларида фаолият олиб борган.
Воқеалар ривожини Championat.asia сайтида кузатишда давом этинг.



