


Хоразмлик футболчи 4 январь куни сайтимиз журналисти билан суҳбатда Про лига жамоасини тарк этгани тўғрисида маълумот берганди. Бироз авал эса водийлик манбаларимиздан янги хабар келиб тушди: Санъат Шиховнинг янги жамоаси Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шиховга водий футболи бегона эмас. У 2015 йилги мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби шарафини ҳимоя қилган эди. Санъат, шунингдек, турли йилларда "Пахтакор", "Қизилқум", "Динамо", АГМК ва "Сўғдиёна" сафида ҳам тўп тепган.



