Эшитдик-да! “Оқ-тепа” Саҳоб Жўраев билан хайрлашди

Narzulla Saydullayev
27 мар 2016
Мавсумлар оралиғида биринчи лига вакили “Оқ-тепа” жамоаси таркибига келиб қўшилган тажрибали ҳимоячи Саҳоб Жўраев клубни тарк этди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида “Оқ-тепа” “Обод”ни қабул қилиб, йирик 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Мазкур учрашув Саҳоб Жўраев учун “Оқ-тепа” сафидаги биринчи ва охирги ўйин бўлди. Шундан сўнг клуб раҳбарияти ҳимоячи билан хайрлашишга қарор қилган.  

Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп сурган Саҳоб Жўраев ўтган мавсум “Олмалиқ” шарафини ҳимоя қилган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia