UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  13 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  5 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  69 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  9 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  19 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида Янгиликлар

Эшитдик-да! Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арафасида

Мамлакатимизда янги мавсум бошланиш арафасида турибди. Ўз-ўзидан трансферлар ҳам авжига чиққан пайт.

"Championat.asia" олган маълумотларга кўра, амалдаги чемпион ва кубок соҳиби "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков легионерга айланиш арасида турибди. Таянч ярим ҳимоячиси БААга учиб кетган. Одил тез орада Дубайнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби билан шартнома имзолайди. Айни пайтда бошқа ҳамюртларимиз Азизжон Ғаниев ва Жалолиддин Машарипов ҳам айнан "Шабаб Ал Аҳли" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Дубайликлар БАА чемпионатида 18 турдан сўнг 32 очко билан 5-ўринда боришмоқда. Жамоа ОЧЛда "A" гуруҳида "Ал Ҳилол", "Истиқлол" ва АГМК ёки "Ал Гарафа"дан бири билан беллашади.

Маълумот учун, "Шабаб Ал Аҳли" таркибида Азизжон Ғаниев 13 февраль куни ички чемпионат доирасида "Ал Ваҳда"га қарши баҳсда жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан эди. Катта эҳтимол билан дубайликлар Ғаниевнинг ўрнига Ҳамробековни харид қилишмоқчи.


Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги мавсумда Ҳамробеков Суперлигада 21та ўйинда майдонга тушди ва 4та голли пасни амалга оширди.

Аброр Пирриев Азиз Ғаниев 6 ойга сафдан чиққанини маълум қилди


БАА чемпионати турнир жадвали >>>>> БАА Олий лигаси

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика