Эшитдик-да! "Навбаҳор" билан ўйин Ёрқин Назаров учун "Сўғдиёна"даги сўнггиси бўлиши мумкин

Iskandarov Abdulaziz
23 мар 2023
Мавсумни омадсиз бошлаган "Сўғдиёна" жамоасида ўзгаришлар рўй бериши эҳтимоли мавжуд.

Бизга етиб келган хабарларга кўра, Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши учрашув жиззахликлар устози Ёрқин Назаров учун сўнггиси бўлиши мумкин. Айнан шу ўйиндаги натижа мураббийлар штабининг жамоадаги фаолиятига жиддий таъсир қилади. Намангандаги ўйин натижасига қараб, "Сўғдиёна" бошқарувига Улуғбек Бакаев қайтиши ҳақида  маълумотлар ҳам йўқ эмас. 

Жамоа бу мавсум чемпионат доирасида ортда қолган учта турда бир очко ишлади холос. Эътиборли томони, барча учта баҳсда ҳам рақибларни ўз майдонида қабул қилди. 

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 0:1

"Сўғдиёна" - "Олимпик" 2:2

"Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:2


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia