Эшитдик-да! Лионель Месси январь ойида Абу-Дабида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади

Administrator
29 ноя 2023
Бу учрашувлар январь ойининг охирида ўтказилади.

"Championat.asia" маълумотларига кўра, Лионель Месси ва "Интер Майами" январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўртоқлик ўйинлари Осиё кубоги давом этаётган вақтга, яъни январь ойи охирларига режалаштирилган.

Бизга келган маълумотларга кўра, бу учрашувларнинг биринчисида "Интер Майами"га маҳаллий фахрий юлдузлар жамоаси рақиб бўлади. Иккинчи ўртоқлик учрашуви эса маҳаллий жамоалардан бири билан ўтказилиши режалаштирилган. 


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia