

Бироз аввал "Пахтакор" сардори Егор Кримец "Навбаҳор"га ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Инсайдер: Егор Кримец "Навбаҳор"да
"Championat.asia" сайти манбаларининг хабар беришича, Кримецдан сўнг Анзур Исмоилов ҳам "шерлар"ни тарк этган. Ҳар икки ҳимоячининг "Пахтакор" билан шартномаси ўз якунига етган.
Манбаларимизнинг маълум қилишича, Анзур Исмоилов Олмалиқнинг АГМК клубига ўтиш эҳтимоли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, А.Исмоилов ўтган мавсум "Пахтакор" сафида Суперлигада 23та ўйинда майдонга тушган.



