UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17Хави: "Бу "Барселона"нинг энг яхши ўйинларидан бири"  0 07:54Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 07:38"Барселона" 9 та ўйиндан бери ютқазмаяпти  1 07:15Суперлига. Бугун 20-турга якун ясалади  3 07:05Португалия чемпионати. "Бенфика" - "Порту" 1:0  0 07:00ЛаЛига. "Барселона" - "Севилья" 1:0  0 06:55Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Боруссия Д" 1:3  0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Аль Шабаб" 2:0  0 06:45Саудия чемпионати. "Ал Таи" - "Ал Насср" 1:2  0 06:40Саудия чемпионати. "Ал Фейха" - "Ал Иттиҳод" 0:0  0 02:10Франция. "Ланс" навбатдаги ғалабасини "Страсбур"га қарши ўйинда қўлга киритди. Ҳусанов захирада қолдирилди  2 02:00Ла Лига. Серхио Рамос томонидан киритилган ягона автогол "Барселона"га "Севилья" устидан ғалаба тақдим этди  18 01:47Бундеслига."Боруссия Д" меҳмонда "Хоффенхайм"ни мағлубиятга учратди  0 00:54Александр Крестинин: "Ҳужумда агрессив ҳаракат қила олмадик"  3 23:35Ла Лига. "Барселона" – "Севилья". Асосий таркиблар аниқ!  1

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди Янгиликлар

Эшитдик-да! Кападзе ОТЖга Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан 8 нафар ўйинчини чақирди

1 июнь куни "Эшитдик-да" рукнимиз орқали Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 13-20 июнь кунлари Хитойда йиғин ўтказиши ҳамда Хитой U-23 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда йиғин ўтказади

Эртага Тимур Кападзе ана шу йиғинга чақирган футболчилар рўйхати эълон қилинади. "Championat.asia" олган маълумотларга кўра, Кападзе Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан Хитой йиғинига 8 нафар ўйинчини таклиф қилган. Булар: Отабек Боймуродов (дарвозабон), Саидафзалхон Аҳроров, Маҳмуд Маҳамаджонов, Жаҳонгир Ўрозов, Жавоҳир Отамуродов (ҳаммаси ҳимоячи), Умарали Раҳмоналиев, Беҳруз Асқаров (иккиси ярим ҳимоячи) ҳамда Пўлатхўжа Холдорхонов (ҳужумчи).

Қизиғи, юқоридагилар орасидан "Насаф" аъзоси ҳисобланган марказий ҳимоячи Жавоҳир Отамуродов Аргентинадаги мундиалда иштирок этмади. Тошкентда ўтган U-20 Осиё кубогида эса фақатгина 3-турда Индонезияга қарши ўйнаган. Ўша биргина учрашувдаги ҳаракатларида Кападзе ниманидир пайқаган кўринади, мураббий уни ҳам чақириб йиғинда синаб кўрмоқчи.

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тўлиқ таркиби эртага эълон қилиниши кутилмоқда. Якуний рўйхатда минимал ўзгаришлар бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон МТЖнинг "CAFA Nation's Cup"да иштирок этадиган таркиби эълон қилинди. Ундан Ўзбекистон U-20 терма жамоасидан марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган. Тимур Кападзе уларни ҳам олимпия терма жамоаси йиғинига чақирмоқчи эди. Аммо, Сречко Катанец Ҳусанов ва Файзуллаевни миллий терма жамоага чақирди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика