

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ушбу мағлубиятдан кейин амалдаги жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўз лавозимидан кетган.
"Турон" ушбу мураббий қўл остида Суперлигада 8та ўйин ўтказиб 3та дуранг ва 5 мағлубият қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, "Турон" айнан шу мураббий қўл остида ўтган мавсум Про лигада биринчи ўринни эгаллаб Суперлигага чиққанди. Йил бошида клуб раҳбарияти Исмоилов билан 3 йиллик шартнома тузганди.



