

Бизга етиб келган гап-сўзларга қарганда, бу жамоани Игорь Шквирин қабул қилиб олиши кутилмоқда. Ҳозирча жамоани Ҳамид Актамов бошқариб келяпти.
"Қизилқум" 11-турдан сўнг олий лига турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа шу пайтгача фақат икки ўйинда ғалаба қозонган. Навоийликлар уйда "Навбаҳор", сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этишди.
Маълумот учун, 2005-2007 йилги мавсумларда Шквирин айнан шу жамоани бошқарган эди. 2007 йилги чемпионатда "Қизилқум" 7-ўринни эгаллаган. Шундан сўнг Игорь Анатольевич "Олмалиқ"ни қабул қилиб олганди.




