

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ҳимоячи Россия премьер-лигаси иштирокчиси "Нижний Новгород" клубига кўчиб ўтмоқда.
Ушбу клубни Россия футболи собиқ юлдузларидан бири Александр Кержаков бошқармоқда. "Нижний Новгород" бу мавсум чемпионатда 4та ўйинда 2та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият қайд этди. 7 очко тўплаган жамоа айни пайтда 6-ўринда бормоқда.
Олдинроқ Йўлдошевга Италиянинг "Женоа" ва Швейцариянинг "Сьон" клубларидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.




