

“CAFA U-16 championship” мусобақасида Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг 16 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этишади.
Эртага, 4 июль куни соат 11:30да “Миллий” стадиони матбуот анжуманлари залида мусобақа олдидан терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Унда иштирокчи давлатлар терма жамоалари устозлари ўзларининг мусобақа олдидан фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашади. Барча турдаги ОАВ вакилларини матбуот анжуманига таклиф этамиз.
Таъкидлаб ўтамиз, “CAFA U-16 championship” мусобақасидан ўрин олган учрашувлар пойтахтимиздаги "Миллий" ва "Локомотив" стадионларида бўлиб ўтади.



