UZ

Сўнгги янгиликлар

16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  0 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  3 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  17 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  5 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  15 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  9 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0

"Эртага бошлаган ҳикоямизга чиройли якун ясашимиз керак" - Тимур Кападзе ва Жасур Жалолиддинов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Эртага бошлаган ҳикоямизга чиройли якун ясашимиз керак" - Тимур Кападзе ва Жасур Жалолиддинов иштирокидаги матбуот анжумани

U-23 Осиё кубоги финалидан ўрин олган Саудия Арабистонига қарши ўйин олдидан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ва ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов иштирок этди.

"Албатта финалда эканлигимиздан хурсандман. Мусобақадаги охирги ўйин. Яхши тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир босқич ўзига яраша қийин бўлди. Бор кучимиз билан ғалаба учун ҳаракат қиламиз", - дейди Тимур Кападзе. 

"Мақсадимиз сари бир қадам қолди. Олдиндан бу ҳақида айтиб келдик. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз", - дейди Жасур Жалолиддинов. 


- Ташқи омиллар ғалабага қанчалик тўсқинлик қилиши мумкин?

- Ташқи омиллар кўп. Ҳозир буни ўйлайдиган пайт эмас. Иссиқ ҳавоми, майдон сифатими ўйнашимиз керак. Ҳар томонлама ўзимизни тайёрлаяпмиз. Тўғри ташқи таъсирлар икки жамоага ҳам тўсқинлик қилади. Эртага муносиб ўйин кўрсатиб керакли натижани қўлга киритамиз, деган умиддаман. 

- Саудия Арабистони гол ўтказмай келаётгани сизни ҳавотирга солмаяптими? Ўтган йили саралашдаги жамоа билан бугунгисини фарқи борми?

- Саудия Арабистони кучли жамоа. Финалда ўйнаш катта натижа. Бу босқичга қадар кўп куч сарфладик. Табиийки, рақибни ўрганиб чиқдик. Улар билан аввал ҳам тўқнаш келганмиз. Қолаверса таркибига охирги икки ўйинда терма жамоа футболчилари келиб қўшилди. Иккинчи саволингизга келсак, ҳозирги жамоа анча кучайган. Ёш томондан ҳам бизникилардан катта. Бу бизга тўсқинлик қилмайди. Ҳар бир жамоани камчилиги бор. Биз шундан фойдаланишимиз керак. Саудия Арабистони гол ўтказмаётгани биз учун мотивация. Уларнинг дарвозасига йўл топишга уриниб кўрамиз. 

- Араб жамоалари билан бу мусобақада ўйнадик. Уларнинг ўйини ўхшаш эканлиги бизга фойда бўладими?

- Албатта. Ҳар бир ўйин биз учун катта тажриба вазифасини ўтаб берди. Ўтган учрашувлардан керакли хулосаларни чиқардик. Саудия Арабистонини қандай рақиблигини яхши биламиз. 

- Финал олдидан таркибимиз ўзгариши мумкин?

- Ўзгариш бўладими йўқми ким яхши ҳолатда бўлса, улар тушади. Чунки олдимизга қўйилган вазифани бажаришимиз керак. Ҳар бир футболчи мен учун асосий таркиб аъзоси.  

- Жасур Жалолиддиновга савол. Эртага кубокни қўлга ёки икки йилдан кейин олимпияда йўлланмасини қўлга киритиш, қайси бирини танлайсиз?

- Иккисини ҳам қўлга киритамиз.

- Бундай майдонда комбинацион футбол ўйнаш қийин. Сиздан яна узоқдан зарбалар кўрамизми?

- Эртага майдонда рақиб ҳам бўлишини унутмаслик керак. Рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқамиз. Вазиятдан келиб чиқиб иш тутамиз. Ким ва қандай масофадан гол уришини фарқи йўқ. Муҳими ғалаба. 

- Жасур Жалолиддиновга савол. Мусобақанинг энг яхши тўпурар бўлишга уриниб кўрасизми? Чунки яна 3та футболчида 3тадан гол бор...

- Аҳамияти йўқ. Тўпурарлик совринини бошқа футболчига бериб бош совринни кўтаришга тайёрман.

- Жасур Жалолиддиновга савол. Уч ҳафта олдин илк матбуот анжуманида бу мусобақа нима бериши ҳақида савол берган эдим.  Шундай экан кейинги режалар, бу турнир фаолиятингизга таъсири ҳақида айтиб берсангиз...

- Бундай ҳолатлар бўлиши мумкин. Агарда бу ҳақида ўйлаганимизда финалга етиб келмаган бўлар эдик. Мухлислар хурсанд. Биз шу учун ўйнадик. Мақсадимиз бизда ҳали ҳам футбол "трик" эканлигини кўрсатиш. Эртага ғалаба қозониб бошлаган ҳикоямизга чиройли якун ясашимиз керак.  

Тимур Кападзе:  Қўшимча қилмоқчиман. Ҳар бир мусобақа терма жамоадаги ходимлар, мураббийлар, ўйинчиларга катта тажриба беради. Мусобақалар орқали кўникма, малака шаклланади. Бундай турнирда футболчиларда ўзига бўлган ишонч ортади. Уйда бўлаётгани катта барчамиз учун ютуқ. Қанчадан қанча мухлислар кўз ўнгида ғалабани нишонлаш ўзгача завқ беради. Бу эса фақат футболни ривожлантиради.


Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика