

"Аввало бундай турнирга таклиф қилганингиз учун рахмат айтаман. Илк ўйинданоқ турнир яхши ташкиллаштирилгани билиниб турибди. Фикримча, икки жамоа учун ҳам ҳиссиётларга бой баҳс бўлди. Айниқса сўнгги беш дақиқалик барчани ҳаяжонда ушлаб турди. Майдонда назоратни ушлашга ҳаракат қилдик. Қолаверса, Ўзбекистон ўз мухлислари кўз ўнгида тўп тепди ва охиригача курашди.
Бир нарсани алоҳида таъкидлаш жоиз, ҳакамлик борасида бир қанча ишлар олиб борилиши яққол кўриниб қолди. Бизга бир нечта жарима зарбаси белгиланмади. Охирги 10 дақиқаликда ҳакам қайсидир маънода таъсир қилди. Менга шундай туюлдики, агар Ўзбекистон гол урмаганида ҳакам яна 10 дақиқа қўшиб беришга тайёр эди. Раҳмат",- дейди Эрон U-16 бош мураббийи.
