Эрон терма жамоаси вакиллари маош ва мукофот олишда муаммога дуч келишмоқда
21 ноя 16:41
Янгиликлар


Эрон терма жамоаси вакиллари маош ва мукофот олишда муаммога дуч келишмоқда
Жамоа аъзоларига сўнгги 9 ўйинда мукофот пули берилмаган.
Эрон терма жамоа мураббийлари ҳамда штаб аъзолари маош ва мукофот пуллари олиш масаласида муаммоларга дуч келишмоқда.
Ёрдамчи мураббий Саид Алҳойнинг Shaya News'га таъкидлашича, терма жамоа аъзоларига сўнгги 9 ғалабадан кейин бирор марта мукофот пули берилмаган. Баъзи ходимлар эса маош олишда муаммоларга учрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 ва ОК-2027 қўшма саралаши гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашуви соат 18:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Абдукодир Францияда гигант хужумчиларга уйин бермаяпти.
Катанец эса кандайдир Ашурматов ва Эшмуродов деганларни асосийда уйнатяпти.
Файзуллаев хам захирада колиб кетибди.
Бугун йирик хисоб кузатилиши мумкин.
Албатта Эрон фойдасига.