

24 ёшли футболчи "Брайтон" аъзосига айланди. Клуб трансфер деталларини ошкор қилмаган, фақатгина бу харид жамоа тарихидаги рекорд эканлиги айтилган.
Хориж ОАВларининг хабар беришича, Жаҳонбахш "чайкалар"га 17 миллион фунт стерлинг (20 млн еврога яқин)га тушган.

Ўтган мавсум Алиризо Эредивизияда 21та гол урган ва тўпурар бўлиш билан бирга 12та голли пас бериб, бу борада чемпионатда учинчи бўлган.





