Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз майдонида ютқазди, Машарипов тўлиқ ўйнади

Оқил Абдубарноев
31 окт 2024, 21:23
Эрон Про лигасининг 10-туридан ўрин олган "Истиқлол" — "Трактор Сози" учрашуви якунланди.

Беллашувда меҳмонлар Ориф Агаси ва Сажжад Ашурининг голлари эвазига ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, учрашув сўнгига қадар ҳаракат қилди.

"Истиқлол" айни дамда 8 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia