UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53"Фиорентина" "Тоттенхэм" футболчисини ижарага олди  0 09:24АПЛнинг мухлислар талқинига кўра йил рамзий термаси эълон қилинди  1 08:55Sofascore талқинига кўра топ-5 лигалардаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоа эълон қилинди  1 08:26Роберто Карлос касалхонадан чиқди  0 07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  8 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  9 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  7 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1

Эрон ўртоқлик ўйинида Индонезияга 5та гол урди, Саудия Арабистони Фаластин билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Эрон ўртоқлик ўйинида Индонезияга 5та гол урди, Саудия Арабистони Фаластин билан дуранг ўйнади

Теглар :  ЭронИндонезия
Бугун Қатарда бир қанча термалар ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказишди.

Форслар рақибларини аямади, 5:0.

Индонезия - Эрон 0:5

Голлар: Саман Годдос (3), Рузбех Чешми (22), Шахрияр Моганоглу (36), Меҳди Гаеди (70, 87).

Қайд этиш керак, Эрон термаси сўнгги 12 ўйинда фақатгина бир марта дуранг ўйнади (Ўзбекистонга қарши). Амир Галенои қўл остидаги Эрон Осиё Кубоги гуруҳ босқичини Фаластинга қарши ўйин билан бошлайди. Баҳс 14 январь куни бўлиб ўтади. Шунингдек, гуруҳдан Гонконг ҳамда БАА термалари ҳам ўрин олган.

Гуруҳида Вьетнам ҳамда Япония термалари Индонезия эса 15 январда Ироққа қарши майдонга тушади.

Эътиборимиздаги иккинчи учрашувда эса Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термалари ўзаро куч синашишди. Унда томонлар гол уришмади ва нурсиз дуранг қайд этишди. 

Саудия Арабистони эртага Гонконг термасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Саудлар ОК-2023да Ўмон, Қирғиз Республикаси ҳамда Таиланд билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Фаластин эса Эрон, БАА ва Гонконг билан бир гуруҳда кураш олиб боради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика