Эрон билан ўйин яқин. Ислом Тўхтахўжаев сафдан чиқди
20 май 2017 12:21
Янгиликлар
Эрон билан ўйин яқин. Ислом Тўхтахўжаев сафдан чиқди
Биласиз, Олий Лига 11-тур учрашувлари доирасида “Локомотив” “Қўқон-1912” майдонига сафар уюштирди.
Мазкур учрашувга тайёргарлик жараёнида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Ислом Тўхтахўжаев тизза бўғимини шикастлаб олди. Шу сабабли маҳоратли футболчи ўша учрашув қайдномасига киритилган бўлса-да, аммо майдонга туша олмади. Тиббий текширув натижаларига кўра Тўхтахўжаевнинг тизза бўғими ички ён бойлами чўзилган ва қисман йиртилган бўлиб чиқди. Бу эса унинг яқин муддат ичига мўлжалланган учрашувларни ўтказиб юборишини билдиради.
Таъкидлаш жоизки, айни дамда Саламат Қутибоев ҳамда Икром Алибоев ҳам жароҳатини даволаш билан банд. Умид қиламизки, ушбу футболчилар тез орада сафга қайтади ва жамоамизнинг муваффақиятларига ўз хиссаларини қўшади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар