UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  25 12:12БАА терма жамоасида Ўзбекистон билан ўйиндан аввал жиддий йўқотиш бор  5 12:01А Сериянинг сентябрдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 11:36Катанец нега ҳимоячи ўрнига ярим ҳимоячи, ярим ҳимоячи ўрнига эса ҳимоячини чақиради?   14 10:48Ди Канио: "Бу иши учун МЮ директорларини қамаб қўйган бўлардим"  3 10:37Про лига. 20-турнинг қолдирилган учрашувини Шавкат Насибуллаев бошқариб боради  0 10:15Ўзбекистон МТЖ: Ашурматов ўрнига бошқа футболчи чақирилди  32 10:07Гюлер: "Анчелотти билан муаммолар йўқ"  0 09:34Испания Суперкубоги форматида ўзгариш бўлди  0 08:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  1 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари неча баҳо олди?  20 07:47Ёшларимиз бугун Аргентинага қарши баҳс олиб боради  2 07:16ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия қийин ғалабага эришди, Аргентина эса...  0

"Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин, мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйин" Янгиликлар

"Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин, мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйин"

Шарҳловчи ва спорт журналисти Ҳасан Турдиалиев Зоир Турсунбоевга берган интервьюсида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳақида фикр билдирди.

"Бошқа мураббийлар жамоатчиликка қилаётган ишлари бўйича ҳисобот берар эди, Катанецда эса бунақа эмас экан. Балки бу ҳам тўғридир. Битта турнирдан сўнг хулоса қилиб қўйишни хоҳламайман. Балки у ҳозир тўғри йўлдадир, буни исботлай олар балки. Яқинда Синиша Михайлович оламдан ўтди, "Болонья"да ишлаган мураббий. Футболчилар мураббий учун ўйнашди жойи келганда. Мураббий zoom орқали кўрсатмалар бериб турди.

Барибир ҳолатни ичидан билиш керак. Балки футболчилардан ҳам "тортолмайди бу" деган гаплар чиқар. Агар соғлик ҳақида қайғурадиган бўлса, Катанец ҳам ўзини мажбурлаб ишламаса керак. Жойи келса, "тайёрмасман" деб ўзи ҳам айтса керак. Бирданига "чопвормаслик" керак.

Яна бир нарса, турнирга яқин кетма кет жароҳатлар бўлди. Катанецнинг режаларини бузиб юборди барибир. Балки унинг бизга кўрсатмоқчи бўлган бошқа футболи бўлиши мумкиндир. Ҳозир мажбурликдан кимларнидир туширди ва турнир вақтида ҳам жароҳатлар давом этаверди. У мажбурликдан экспериментлар қилди, ишонмайдиган футболчиларига ишонишга тўғри келди. Схемалар ўзгариб кетди.

Эрон билан иккинчи бўлимдаги ўйин мен яқин йилларда кўрган энг зўр ўйинимиз бўлди. Балки шунақа футболни 90 дақиқа ўйнайдиган қилиб жорий қилар. Имкон бериш керак ҳали", – дейди Ҳасан Турдиалиев

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика