Эрон байроқ билан боғлиқ масала туфайли АҚШ термасини ЖЧдан дисквалификация қилишга чақирди
28 ноя 2022 14:14
Янгиликлар
Эрон байроқ билан боғлиқ масала туфайли АҚШ термасини ЖЧдан дисквалификация қилишга чақирди
Эрон футбол федерацияси ўз мамлакати шаънини камситгани учун футбол бўйича АҚШ миллий терма жамоасини 10 ўйинга дисквалификация қилишни талаб қилмоқда.
Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар берди.
Манбанинг хабар беришича, Эрон АҚШ терма жамоаси матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда Ислом Республикаси герби тасвири бўлмаган Эрон байроғи суратини жойлаштирганидан норози. Шикоят ФИФА Этика қўмитасига юборилган.

Аввалроқ АҚШ расмийлари Эронда инсон ҳуқуқлари учун курашаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Эроннинг расмий байроғини олиб ташлашга қарор қилганини билдирган эди.
Бироқ кейинчалик улар баъзи ижтимоий тармоқлардаги постни ўчириб ташлашди ва Twitter'га ҳақиқий байроқни қўшишди.
Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Эрон – АҚШ учрашуви эртага Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар