Эрнан Креспо ишсиз қолди

“Банфилд” клуби Эрнан Креспони ишдан бўшатди.

Аргентиналик мутахассис Эрнан Креспо “Банфилд” клуби бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Креспо клуби 2018 йил декабридан бери бошқариб келаётганди. Клуб унинг қўл остида 18 та ўйин ўтказиб, 4 тасида ғалаба қозонди, 8 та сида мағлуб бўлиб, 6 та баҳсда дурангга эришди.

Креспо “Банфилд”га қадар “Парма” клубида вице-президент лавозимида ишлаганди. Унда олдин эса Б Серия клуби “Модена”ни бошқарганди. 


Манба: Football Italia