

"Фенербахче" ҳужумчиси Қатардаги мундиалнинг энг муваффақиятли ўйинчиларидан бири бўлиб, 2 та ўйинда 3 та гол урган ҳолда Киллиан Мбаппе билан тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.
Бироқ Эннер иккала ўйинни ҳам тиззасидаги муаммо туфайли охиригача етказа олмади. Унинг ҳолати жиддий ўрганилмоқда ва ҳануз Сенегалга қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.
Ушбу ўйин Жанубий Америка вакилининг тақдирини ҳал қилади. Жамоа шифокори Қатарга қарши ўйиндан сўнг футболчида пай шикастланиши борлигини ошкор қилганди. Футболчининг ўзи Нидерландия билан баҳсдан кейин келаси ўйинда ҳам иштрок этишига оптимистик муносабат билдирди.



