Эндрик таништирув маросимида йиғлаб юборди ва "Реал" эмблемасини ўпди

Aslanov Jasurbek
27 июл 2024
Эндрик "Реал" футболчиси сифатида таништирилаётганда кўз ёшларини тийиб тура олмади.

18 ёшли ҳужумчи испан гранди блан шартнома имзолади ва "Сантьяго Бернабеу" стадионида таништирилди.

"Хайрли кун. "Бернабеу"га келган барчага рахмат айтмоқчиман. Бунча кўп мухлис келишини кутмаган эдим.

Жуда хурсандман, чунки болалигимдан "Реал" ишқибозиман. Энди "Реал"да ўйнайман. Орзуим амалга ошди" - деди Эндрик.

Эндрик йиғлаб юборди ва нутқи пайтида икки марта танаффус қилди. Шундан сўнг у "Реал" эмблемасини ўпиб қўйди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: realmadrid.com