UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Виталий Левченко: "Бу узоқ ва машаққатли йўл эди, мухлислар чемпионликни 24 йил кутишди"  1 10:19"Нефтчи" таркибида ким нечанчи чемпионлигини қўлга киритди?   1 09:53"Ливерпуль" сардори: "Ҳозир жуда қийин вазиятдамиз"  1 09:26Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  4 08:582026 йил Ўзбекистонда ФИФАнинг яна бир мусобақаси бўлиб ўтади  1 08:45Суперлига-2025. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2  2 08:35Суперлига-2025. "Нефтчи" – "Қизилқум" 4:1  5 08:32Слот: "Биз охирги пайтларда ўз имкониятларимизни кўп қўлдан чиқаряпмиз"  7 08:05Юрий Саркисян "Нефтчи"ни чемпионлик билан табриклади  8 07:38"Ливерпуль" 60 йиллик антирекордни такрорлади  1 01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  35 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Наполи" эса "Аталанта"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  1 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  9

"Энди "Пахтакор"ни тўхтатиш жуда қийин, "Насаф"дан сюрприз кутса бўлади" — Суперлиганинг бугунги ва бошқа ўйинлари олдидан мутахассис фикри Янгиликлар

"Энди "Пахтакор"ни тўхтатиш жуда қийин, "Насаф"дан сюрприз кутса бўлади" — Суперлиганинг бугунги ва бошқа ўйинлари олдидан мутахассис фикри

Мутахассис фикри рукни давом этади.

Хабарингиз бор, бу турда эксперт сифатида таниқли собиқ футболчи Абдумажид Тоировнинг тахминларини эътиборингизга ҳавола қилиб келяпмиз. Бугун Суперлиганинг 6-тур учрашуви доирасида битта учрашув, якшанба ва душанба кунлари эса 2тадан баҳс бўлиб ўтади. Олдинда бизни "Нефтчи" - "Турон" ўртасидаги қарама-қаршилик, "Бунёдкор" -  "Насаф" тўқнашуви каби қизиқарли ўйинлар кутмоқда. 

Пахтакор

Аббосбек Файзуллаев - 36', Драган Черан - 43'

Суперлига. 6-тур

15/04/2023, 18:15

1
:
2
Тугади

Сўғдиёна

Дзенан Займович - 90'

45'
90'
6'  Достон Турсунов
36'  Аббосбек Файзуллаев
36'  Сардор Собирхўжаев
43'  Драган Черан
45'  Азизбек Турғунбоев
70'  Аббосбек Файзуллаев
71'  Достонбек Ҳамдамов (Сардор Рашидов)
77'  Драган Черан
88'  Аббосбек Файзуллаев (Дилшод Саитов)
90'  Одилжон Ҳамробеков (Диёр Холматов)
30'  Алишер Салимов
41'  Марко Колакович
45'  Алишер Салимов (Дзенан Займович)
46'  Аюбхон Номанов (Миржалол Абдумуталов)
67'  Элёр Орифов (Тарик Исич)
78'  Жасур Ҳасанов О (Муҳаммадали Юлдашев)
90'  Дзенан Займович
90'  Тарик Исич

"Пахтакор" - "Суғдиёна"

— "Пахтакор" фаворит. "Шерлар" тезликни оширяпти,  бу ўйиндан-ўйинга яққол кўзга ташланяпти. Максим Шацких тўғри таркиб ва схемани танлаб олди. Энди буёғига "Пахтакор"ни тўхтатиш жуда қийин бўлади. "Суғдиёна"га янги мураббий билан озгина вақт керак. Бошковичда яхши футболчилар бор, энди тўғри тактика ва таркиб шакллантириш учун бироз вақт керак бўлади. 


"Олимпик" - "Бухоро"

—Яхши сифатли ўйин бўлишига шубҳам йўқ. "Бухоро" ёш ва тажриба борасида "Олимпик"дан устун. Лекин "Олимпик"да тезлик ва шижоат бор. Қизиқарли дуэль Жалолиддинов vs Иминов. "Олимпик"нинг ҳужумида хаммаси яхши лекин химояда муаммолар бор. "Бухоро" ҳужумда жуда суст ҳаракат қилмоқда, химояда хам хатоларга йўл қўймоқда. Фузайлов "Бухоро"сининг ўйинлари менда яхши таассурот қолдирди. Фақат озгина омади келмади. Ўйлайманки, Бақоев  омадлироқ бўлади. Таркиб яхши ўйин ҳам, демак камчиликлар устидан ишлашга вақт керак бўлади . "Бухоро" юқорироқ жойга муносиб. 


Нефтчи

Улуғбек Ҳошимов - 50'

Суперлига. 6-тур

17/04/2023, 17:00

1
:
1
Тугади

Турон

Нгу Абега Энянг - 90'

45'
90'
50'  Улуғбек Ҳошимов
50'  Мирзоҳид Ғофуров
84'  Улуғбек Ҳошимов (Фозил Мусаев)
84'  Аббос Ғуломов (Умар Адҳамзода)
90'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Иззат Абдуллаев)
62'  Шоҳназар Норбеков (Милан Бойович)
62'  Ҳумоюн Муртозаев (Закария Бегларишвили)
75'  Хуршидбек Мухторов
83'  Закария Бегларишвили
83'  Душан Стоилкович (Нгу Абега Энянг)
83'  Қувондиқ Рўзиев (Азиз Ибрагимов)
90'  Нгу Абега Энянг
90'  Билол Тошмирзаев (Марлен Чобанов)

"Нефтчи" - "Турон"

—"Нефтчи" шубҳасиз фаворит. Лекин бу "Турон" футболчилари учун яна хам кучли мотивация бўлиб хизмат қилади. Тўғри тактика ва таркиб танланса бўлди. "Нефтчи" ақлли футбол намоиш этмоқда ва турнир жадвалида 1- ўринда кетмоқда. Ақлли футбол деганим, натижа учун ўйнаяпти ва ғалаба учун қанча гол керак бўлса, шунча уряпти. "Нефтчи" ўйин давомида рақибга мослашиб, ўзига керакли бўлган темпни белгилаб боради. Хоҳласа оширади,  хоҳласа туширади, темпни. Мураббийнинг имзоси ҳар томонлама кўриниб турибти.


Бунёдкор

Алексей Носко - 90'

Суперлига. 6-тур

17/04/2023, 18:15

1
:
1
Тугади

Насаф

Ғолиб Ғайбуллаев - 40'

45'
90'
13'  Жасур Ҳакимов
18'  Авазбек Ўлмасалиев
31'  Суҳроб Иззатов
57'  Давронжон Эргашев
90'  Алексей Носко
31'  Акмал Мозговой
40'  Ғолиб Ғайбуллаев
71'  Умар Эшмуродов

"Бунёдкор" - "Насаф"

—Турнинг безаги. Ўтқазилган 5та ўйинларни 4тасини сафарда  (ғалаба)  ва 1 та ўйин уйда (дурранг) ўтказди. "Бунёдкор"  анчадан бери ўз стадионида ўйнамагани учундир уйда бироз ўзини ноқулай хис килаётгандек кўринмоқда. Лекин ўйин сифати борасида яхши таассурот қолдиряпти. "Насаф" эса самарадорликни оширди ва олдинги креатив ўйнларини намойиш этишни бошлади. Агар "Насаф"нинг ғалабаси бу сюрприз бўлса, демак сюрприз кутса бўлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика