Энди Коул Ральф Рангникни танқид қилди

Mirjalol Normatov
15 май 2022
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Энди Коул манкунианликлар бош мураббийи Ральф Рангникни танқид қилди.

Собиқ футболчига германиялик мутахассиснинг жамоа сардорини футболчилар ўртасида овоз бериш йўли билан амалга ошираётгани ёқмади.

"Германия - Англия эмас. Агарда Магуайр яхши мавсумни ўтказаётган бўлганида уни ҳеч ким танқид қилмасди ва мухлислар янги сардор кераклигини талаб қилмасди", - деди Коул.

Ушбу мавсумда 29 ёшли Магуайр "Юнайтед" таркибида 36 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal