UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

Энди ким неча балл олгани ҳакамларнинг ўзига ҳам айтилмайди Янгиликлар

Энди ким неча балл олгани ҳакамларнинг ўзига ҳам айтилмайди

Теглар :  ПФЛҲакамлар
Маълумки, кеча "Интерконтинентал" меҳмонхонасида Суперлига-2018 учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа ташлаш маросими ўз якунига етганидан сўнг ҳакамлик ва бошқа масалалар бўйича очиқ суҳбат давом этди. Бунда ҳар ким ўз фикрини билдириш имконига эга бўлди.

Яхши биласиз, биз шу пайтгача олий лиганинг ҳар бир ўйинидан кейин ҳакамларга қўйилаётган балларни билиб келаётгандик. Аммо ўтган йил баъзи гап-сўзлардан кейин ҳакамларга қўйилган баҳолар матбуотда эълон қилинмайдиган бўлди.

Кечаги йиғилишда иштирок этган ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимовнинг айтишича, бу йилдан эътиборан қайси ҳакамнинг неча баҳо олгани нафақат матбуот, балки ҳакамларнинг ўзига ҳам эълон қилинмайди. Яъни, бундан буён назоратчи ўйин якунига етганидан сўнг ҳакамлар қандай бошқаргани тўғрисида ўз фикрини айтади, бироқ қўйиладиган балларни маълум қилмайди. "Бу фақат бизда эмас, ОФК ҳам мусобақаларда шу усулдан фойдаланиб келади", - деди Маъмур Саидқосимов бу борада.

Рейтинг: -15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика