

"Челси"га қайтмаганимнинг сабаби бор. "Лион" спорт директори Жуниньога ушбу мавсум якунига қадар шу ерда ўйнашимни айтгандим. Ундан ташқари, "Лион" менга ёқади. Шу ерда қолишни истайман. Келаси мавсум бу ерда қолишим эса қийин иш. Буниси клубларга боғлиқ. Бироқ мен "Лион"да бахтлиман", - деди футболчи.
Ушбу мавсумда 27 ёшли футболчи чемпионатда 20 ўйинда қатнашиб, 1тадан гол ва ассист қайд этди.



