Элёр Орифов: "Аламли мағлубиятни эсдан чиқармаган эдик”
15 окт 2016 11:24
Янгиликлар
Элёр Орифов: "Аламли мағлубиятни эсдан чиқармаган эдик”
Ушбу беллашувдан сўнг жиззахликлар ҳимоячиси,жамоага ғалаба келтирган ҳамда ўз фаолияти давомида илк голини киритан Элёр Орифов ўз фикрларини билдирди.
-Ўйин шиддатли бўлишини ҳамма кутган эди шундай бўлди ҳам – дея сўз бошлади Орифов. Ўйин оғир кечди.“Обод” жамоаси таркиби ёш бўлишига қарамай,майдонда жуда яхши ҳаракат қилишди. Биз рақиб жамоани яхши ўрганиб чиққан эдик. Биринчи даврадаги мағлубият эсдан чиқмаган эди. “Обод” олий лигадаги ғалабасини айнан биздан олган эди. Уша мағлубиятни эсдан чиқармаган ҳолда майдонга тушган эдик. Ўйин жудаям оғир кечди ва якунда ғалаба қозондик.

- Ушбу ўйинда фаолиятингиз давомида илк голни киритдингиз...
- Жамоамга ёрдамим текканидан,ғалаба келтирувчи голни киритганимдан хурсандман. Ўйинда бизга ишониб ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат. Фаолиятимдаги илк голимни айнан мухлисларимизга бағишлайман.
Дилдора Холбоева
“Сўғдиёна”матбуоти хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар