Элит ОЧЛ. Нимчорак финалнинг дастлабки баҳслари учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Пахтакор" ўйинчиси ҳам ўрин олди

Alisher
9 мар 2025
Элит Осиё чемпионлар лигаси нимчорак финалнинг дастлабки ўйинлари якунларига кўра рамзий жамоа тузилди.

Ундан "Пахтакор" ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ўрин олди. "Шерлар" "Ал Ҳилол"га қарши нимчорак финалнинг дастлабки ўйинида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди.


Дарвозабон: Ҳусайн Ҳусайни ("Истиқлол", Эрон)

Ҳимоячилар: Шиничи Чан ("Шанхай Шенхуа", Хитой), Матеус Тулер ("Виссел Кобе", Япония), Жианг Шенглонг ("Шанхай Шенхуа", Хитой), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар: Галено ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони), Роберто Фирмино ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони), Рожер Гедеш ("Ал Райян", Қатар), Рияд Маҳрез ("Ал Аҳли", Саудия Арабистони)

Ҳужумчилар: Юя Осака ("Виссел Кобе", Япония), Андерсон Лопес ("Йокогама Маринос", Япония)



AlisherМуаллиф
Манба: the-afc.com