UZ

Сўнгги янгиликлар

07:54"Барселона" президентлик сайловлари натижаларини эълон қилди  1 07:30"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди  12 02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  3 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  4 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  34 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  6 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  6 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  25 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  22 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80

Элдор Суюнов: "Терма жамоада ҳам мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Терма жамоада ҳам мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"

"Насаф"нинг иқтидорли посбони Элдор Суюнов бу йилги мавсумда ўзининг очилмаган қирраларини яққол намоён этмоқда десак муболаға бўлмайди.
Бўй басти узун бўлган посбон "Насаф"да намойиш этаётган ишончли ўйинларидан кейин миллий терма жамоа йиғинларига ҳам таклиф этилди. Хабарингиз бор, терма жамоамизнинг асосий посбони Игнатий Нестеров яқинда жиддий жароҳат олиб, ўйиндан ташқари холатга тушиб қолди. Шу боис терма жамоамизнинг сентябрь ойида Иордания билан бўлиб ўтадиган муҳим баҳсидан олдин катта муаммо юзага келди. Эндиликда ушбу бўлажак баҳслар олдидан Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов ҳамда Элдор Суюновга бу борада асосий номзод сифатида қаралмоқда.

Биз яқинда, аниқроғи, миллий терма жамоамизнинг Иордания сафарига жўнаб кетиши олдидан "Насаф"нинг 22 ёшли посбони Суюнов билан суҳбатлашдик.

"Туркия билан ўйин бекор қилингач, мураббийлар штаби ёшарган таркибни эълон қилиб, унда мени ҳам Тошкентдаги қисқа муддатли йиғинга таклиф этди. Бу чорловдан албатта жуда хурсанд бўлдим. Ўша пайтда мен яхши билган бир қатор футболчилар ҳам йиғинда иштирок этгани боис ўзимни ёлғиз хис қилмадим. Ҳаммаси яхши кечди. Аммо иккинчи йиғинга, яъни Иордания билан ўтадиган учрашув олдидан ташкил этилган йиғинга келганимда, ўзимни бироз бошқача хис этмоқдаман. Насафдаги каби эмасда барибир. Балки бунга кейинчалик кўникиб кетарман. Бу сафар терма жамоа салобати босмоқда. Масъулият икки хисса юқори дейиш мумкин", - дейди Насаф посбони.   

"Афсуски Нестеров муҳим ўйинлар олдидан сафдан чиқди. Бу посбонни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ажралмас бир бўлаги деб биламан. Терма жамоанинг шу ергача етиб келишида унинг хизмати катта бўлган. Нестеровнинг маҳоратига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Биринчи рақамли дарвозабон".

"Буни аввало мураббий ҳал қилади. Ким майдонга тушиш-тушмаслигини муҳокама қила олмайман. Ким ўйнаса ҳам, асосийси ватан жамоаси учун фойда келтирсин. Машғулотларда барча баробар ишламоқда. Бу борада ҳаммамизнинг имкониятимиз тенг. Қолаверса, дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук уччала посбонга ҳам бир хил муносабатда бўлмоқда. Иорданияда дарвозани ким қўриқлашини, ўша куни биламиз. Агарда мураббийлар Иордания билан ўйинларда дарвозани менга ишониб топширишса, бор кучимни ишга соламан ва ишончни оқлашга ҳаракат қиламан".


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика