Элдор Шомуродовнинг акаси Сурхондарё вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти этиб тайинланди

Narzulla Saydullayev
25 окт 2019
Кеча каналимиз орқали ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Сурхондарё вилоятига ташриф буюргани ҳақида маълумот берган эдик.

Ташриф давомида, Сурхондарё вилояти Футбол ассоциациясига янги биринчи вице-президент тайинланди.

Ўзбек футбол муҳлислари учун яхши таниш бўлган Санжар Шомуродов Сурхондарё футбол ассоциациясининг янги биринчи вице-президенти этиб тайинланди. Унинг олдига, Сурхондарё футболига янада эътибор қаратиб, воҳа футболи мавқеини кўтариш вазифаси юкланди.

Маълумот ўрнида, Санжар Шомуродов 2017-2018 мавсумда «Сурхон» жамоасида футболчи сифатида фаолият юритган. Санжар, бугунги куннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири, ўзбек форварди Элдор Шомуродовнинг акасидир.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Сурхондарё футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти вазифасини Нажмиддин Мелиқулов бажариб келаётган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Сурхон” матбуот хизмати