Элдор Шомуродов "Ростов" сафига қайтиб, машғулот ўтказишга улгурди

Aslanov Jasurbek
13 сен 2019
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ироққа қарши ўртоқлик учрашувида енгил жароҳат олгани айтилган эди.

"Ростов" клуби кеча 12 сентябрь куни ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди. Унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ва терма жамоадан қайтган бошқа футболчилар иштирок этишди. Шомуродов тикланиш машқларида тўлиқ қатнашди.

Эслатиб ўтамиз, "Ростов" 16 сентябрь куни "Ахмат"ни ўз стадионида қабул қилади ва ушбу баҳсда катта эҳтимол билан ҳужумчимиз майдонга тушади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fc-rostov.ru