Элдор Каримов: “Жамоамнинг ғалабасига хисса қўшганимдан хурсандман”

Tolibjon Qosimov
6 июн 2016
Кеча Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич 13-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

Тур доирасида ўтган “Зомин”-“Косонсой” (1:0) учрашувидан сўнг, ягона гол соҳибининг учрашув ҳақида фикри билан қизиқдик.

-  “Бу учрашув қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтди. 12-турда дам олганимиз бизга жисмонан куч йиғишимизга имконият бўлди. Жамоанинг асосий таркиб ўйинчиларини мураббйлар томонидан бироз ўзгартирган холда учрашувни ўтказдик ва бу ўз натижасини берди. Жамоамнинг ғалабасига хиссамни қўшганимдан хурсандман”, - деди ҳимоячи.

Акмал Рахматуллаев суҳбатлашди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia