UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  5 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Элдор Исабоев: «Нестеров билан бирга ишлаш янада ўсишимга ёрдам беради» Янгиликлар

Элдор Исабоев: «Нестеров билан бирга ишлаш янада ўсишимга ёрдам беради»

Янги мавсумда расмий ўйинларга бошқалардан эртароқ киришадиган «Локомотив» клуби Осиё Чемпионлар лигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга жиддий бел боғлаган.
Буни жамоада олиб борилаётган селекция ишларидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Шу кунгача темирйўлчилар ўз сафига 6 нафар футболчини қўшиб олишди. Улар орасида сўнггиси умидли дарвозабон Элдор Исабоевдир. У асли фарғоналик бўлса-да, катта футболга Муборакнинг «Машъал» клуби орқали кириб келган. «Локомотив»нинг янги дарвозабони билан уюштирган суҳбатимиз аввалида айнан шу мавзуга алоҳида эътибор қаратдик.

- Элдор, сиз мамлакатимизнинг футболи анча тараққий этган ҳудудларидан бири Фарғонада туғилиб ўсган бўлсангизда профессионал фаолиятингизни «Машъал» жамоасида бошлагансиз...
- Тўғри, асли Фарғоналикман. Футбол мактаб-интернатини тугатганимдан кейин менга Муборакдан таклиф тушди. Аввалига ёш бўлганлигим учун икки йил жамоанинг 1-лигадаги фарм-клуби шарафини ҳимоя қилдим. Кейин эса асосий жамоага ўтдим. 2011 йилда мени «Хоразм» жамоасига таклиф қилишди. Ўша пайтда жамоа олий лигани тарк этган ва янги мавсумда жамоа яна кучлилар сафига қайтиш учун кураш олиб боради, дейишганди бизга. Аммо, урганчликлар билан олий лига йўлланмасини қўлга киритолмадик. Шундан сўнг мен учун қадрдон бўлган «Нефтчи»га кўчиб ўтдим ва икки мавсум давомида фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилдим.

- Нега «Нефтчи» таркибидан мустаҳкам жой ололмадингиз?
- Биласизми, Фарғонадаги дастлабки мавсумда жамоа мураббийлари менга асосан ОФК кубогидаги ўйинларда ишонч билдиришди. Шунда ҳам асосан сафар ўйинларида. Албатта, энди ўсиб келаётган дарвозабон учун сафарда тўп суриш ва ўзини кўрсатиш осон эмас. Шунингдек, ички чемпионатда ҳам «Локомотив» ва «Андижон»га қарши кечган сафар ўйинларида Юрий Саркисян менга ўзимни кўрсатишга имконият берди. Аммо, уйдаги ўйинларда эса заҳирада қолиб кетаверардим. Бу йил Юрий Возгенович менга ўзимни кўрсатиш учун энди имконият беришга чоғланаётган бир паллада клуб раҳбарияти уларни лавозимидан озод этишга қарор қилди. Янги мураббийлар штаби эса дарвозада тажрибали футболчиларга ишонч билдиришга қарор қилди ва натижада Фарғонага Ғайрат Ҳасанов ҳамда Ҳислат Чилматовлар қайтарилишди. Шу боис 2013 йилги мавсумда «Нефтчи»да ўйин амалиётига эга бўлолмадим.

- Шу пайтгача олий лига жамоаларида ўз ўрнингизни топиб кетолмаганингизни қандай изоҳлайсиз?

- Менга ҳеч бўлмаганда кетма-кет 4-5 ўйинда ўзимни кўрсатишга имкон беришмаган. Бир-икки ўйинда, боз устига сафар учрашувларида асосий таркибга тушиб ўзингизни кўрсатиш қийин. Умид қиламанки, «Локомотив»да ўзимни кўрсатишим учун кўпроқ имконият беришади.

- Умуман «Локомотив» варианти қандай пайдо бўлди?
- Мени жамоанинг дастлабки йиғинига таклиф қилишди ва машғулотларда қатнашиб, ўзингни кўрсат, дейишди. Икки томонлама ўйинда иштирок этдим. Кейин жамоа раҳбарияти «Локомотив»да тўп суриш таклифига муносабатимни сўрашди. Мен ижобий жавом бердим ва шу тариқа клуб билан бир йиллик шартнома имзоладик.

- «Локомотив»га анча мушкул вазиятда келдингиз. Жамоани Осиё Чемпионлари лигаси саралаш босқичида қийин ўйинлар кутиб турибди. Февралнинг бошида Нестеров ҳали формага кириб улгурмаган бўлади ва сизда жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони бўлиб олишга ажойиб имконият пайдо бўлган. Бунга тайёрмисиз?
- Албатта. Бу турнир мен учун янги мусобақа. Қитъамизнинг энг кучли клублари тўп сурадиган мусобақада иштирок этиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Буни тўғри тушуниб турибман ва жамоада ўзимни кўрсатишга астойдил ҳаракат қилмоқдаман. Қолаверса, ОЧЛда тўп суриш ҳохишим ҳам жуда кучли.

- Рақобатдан қўрқмайсизми ва айни пайтда ўзингизга кимни асосий рақобатчи, деб ҳисоблайсиз?
- «Локомотив» сафида маҳоратли дарвозабонлар жамланишган. Нестеровдан ташқари Темур Ғаниев, Артур Парванов, қолаверса ёш, умидли дарвозабон Сарвар Каримов – буларнинг барчаси маҳоратли дарвозабонлар. Уларнинг ҳар бири асосий таркибда тўп суришга муносиб, деб ҳисоблайман ва соғлом рақобатда ким кучли бўлса, ўша жамоа дарвозасини қўриқласин.

- «Локомотив»га кўчиб ўтиш – бу орзуларингиз ушалишининг бошланиши, десак бўладими?
- «Локомотив» ўз олдига юксак вазифалар қўядиган жиддий клуб. Қолаверса, жамоа сафида миллий, олимпия ва ёшлар терма жамоаларининг бир қатор аъзолари ҳам тўп суришади. Биргина Нестеровни оладиган бўлсак, шундай дарвозабон билан бир жамоада бўлиш, бирга машғулот олиб бориш ҳамда ўйнаш мен учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтайди. Ўз ўрнида Яратганнинг менга берган бу имкониятидан унумли фойдаланиш ва «Локомотив» билан юксак марраларни забт этишга ҳаракат қиламан. Шу маънода «Локомотив»га кўчиб ўтиш – бу фаолиятимда олдинга ташланган қадам, деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика