Элдор Бойматов: “Навбаҳор”га қарши 6 очкога тенг ўйин бўлади”
20 авг 2016 14:45
Янгиликлар
Элдор Бойматов: “Навбаҳор”га қарши 6 очкога тенг ўйин бўлади”
Кеча чемпионатимизнинг 19-тури ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ушбу турда “Бунёдкор” Тошкентда Ғузорнинг “Шўртан” жамоасини қабул қилиб қийинчилик билан ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг меҳмонлар футболчиси Элдор Бойматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бунёдкор”га қарши ўйинда йўл қўйган хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. “Қалдирғочлар” ҳимояда жуда ҳам тартибли ўйин кўрсатди. 3 та гранд жамоаларга қарши ҳар бир учрашувдан олдин яхши тайёргарлик кўрамиз. Ҳар бир баҳсдан сўнг эртаси куни енгил машғулот ўтказамиз. Жамоадошларимнинг айримлари тошкентлик бўлгани учун улар пойтахтда биз эса Ғузорда машғулот ўтказгандик. Чунки, Тошкентдан Ғузорга келиб машғулот ўтказиб, яна Тошкентга қайтиб боргунча жамоадошларим чарчаб қолишарди. Шунинг учун ҳам улар уйларида қолиб ўзлари машғулот ўтказишди ва ўйиндан 1 кун олдин бирга қўшилишиб машғулотларда қатнашдик. Кейинги учрашувда “Навбаҳор”га қарши баҳс олиб борамиз. Менимча “лочинлар”га қарши 6 очкога тенг ўйин бўлади”, - дейди “Шўртан” клуби футболчиси Элдор Бойматов.
Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар