"Эл-Классико" бўйича "Реал"га оид қизиқ маълумот пайдо бўлди
04 май 2018 14:38
Янгиликлар
"Эл-Классико" бўйича "Реал"га оид қизиқ маълумот пайдо бўлди
6 май куни ЛаЛиганинг 36-тур учрашувлари доирасида "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасида "Эл-классико" бўлиб ўтади.
Abc.es сайти берган маълумотларга кўра, "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан ўз штаби билан ушбу баҳсда жамоанинг етакчи футболчиларини майдонга тушириш тўғрилиги ҳақида маслаҳатлашди. Франциялик мутахассис Серхио Рамоc, Лука Модрич, Кейлор Навас, Криштиану Роналду ва Марсело каби муҳим футболчилар жароҳат олишидан ҳавотирланмоқда. Зиданнинг фикрича, "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси финали жорий мавсумдаги сўнгги муҳим ўйин. У "Эл-Классико" билан баҳсда бир қатор етакчи ўйинчиларга дам бермоқчи.
"Барселона" - "Реал" учрашуви 6 май куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. "Реал" - "Ливерпуль" Чемпионлар лигаси финали эса 26 май куни Киевда ўтказилиши режалаштирилган.
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар