UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  0 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  1 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  8 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  2 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  6 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12

"Эл Класико"гача. "Реал"нинг додини берган "Барселона"нинг 4 футболчиси Янгиликлар

"Эл Класико"гача. "Реал"нинг додини берган "Барселона"нинг 4 футболчиси

Теглар :  БарселонаРеал
"Эл Класико" бошланишига ҳам оз вақт қолмоқда. Учрашувга оид маълумотлар ва мақолаларни тақдим этишда давом этамиз.

"Реал"ни "дабдала қилган" "Барселона"нинг 4 футболчиси ҳақида фикр юритамиз.

4. РОМАРИО

1994 йил бундан-да ёмон бошланиши мумкин эмасди.

"Реал" "Барселона" майдонига сафар уюштирди ва тарихдаги энг ёмон мағлубиятини қайд этди. Ўшанда Йохан Кройффнинг бошчилигидаги орзулар жамоаси унутилмас ғалабани қўлга киритганди.

"Барселона" суперюлдузи Ромарио ўзининг энг яхши ҳолатида эди. У "Реал"га қарши баҳсда хет-трик қайд этди. Шунингдек, Рональд Куман ва Иван Иглесиас ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Биргина Ромарионинг ўзи "Реал"ни довдиратиб, барча ишни деярли бир ўзи ҳал қилди.

3. ГАРИ ЛИНЕКЕР

"Эл Класико"даги энг яхши инглиз футболчилардан бири.

1987 йилда "Барселона" "Камп Ноу"да "Реал"ни меҳмон қилди. Англиялик футболчи эса дастлабки 5 дақиқадаёқ рақиб дарвозасини 2 бора ишғол этди.

Линекер жарима майдончаси ичида тулкига мос айёрлик билан ҳаракат қиларди. Илк гол Виктор Муноз, иккинчиси эса Карраскодан қабул қилиб олинган пасдан кейин урилди.

Линекер учрашувда хет-трик қайд этди. Бироқ учрашув якунига қадар каталонияликлар 2 гол ўтказиб юборишди. Якуний ҳисоб - 3:2.

2. ЛЕО МЕССИ

Лео Месси "Реал"га урган голини қандай нишонлаганини ҳамма эсласа керак.

Сўнгги йилларда "Барса" "Реал"ни кўпроқ мағлуб этмоқда. У 2009 йилда 6:2 ҳисобида якунланган ўйинда хет-трик қайд этди, 2010 йилда (5:0) эса "Реал" билан даҳшатли ўйин намойиш қилганди.

У "Эл Класико" тарихида энг кўп гол урган ва ассистент бўлган футболчи - 25 гол, 14 ассистентлик. Ўтган мавсумда "Сантьяго Бернабеу"да ўтган учрашувда Месси сўнгги дақиқаларда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирганди.

Сиз Месси 1-ўринда бўлишини кутганмидингиз? Демак, адашибсиз.

1. РОНАЛДИНЬО

Мессига қадар Роналдиньо ўзининг бразилча ўйин услуби билан "Реал"ни тиз чўктиришга эришганди.

Самуэль Это'Oдан кейин каталонияликларда Роналдиньо исмли футболчи етакчиликни ўз қўлига олганди. 2005 йилдаги "Эл Класико"да у Сальгадо ва Рамосни қандай қийнагани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

"Эл Класико" тарихидаги энг чиройли воқеалардан бири содир бўлди. Мадрид жамоаси тарафдорлари "Бернабеу"да Роналдиньонинг ўйинларига қарсаклар чалдилар ва шундай ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирдилар.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +63   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика