"Эл Класико" ўйинлари қачон бўлади?
31 авг 2020 23:25
Янгиликлар
"Эл Класико" ўйинлари қачон бўлади?
Испания чемпионатининг 2020/21 йилги мавсум учун тақвими маълум қилинди.
Демак, дастлабки тур учрашувлари 13 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унга кўра, "Реал" ўз майдонида "Хетафе"га қарши баҳс олиб борса, "Барселона" Каталонияда "Эльче"ни меҳмон қилади. Бироқ икки жамоа ҳам мавсумни кеч якунлагани сабабли "Реал" ва "Барселона" 2-турдан, "Севилья" ва "Атлетико" 3-турдан мусобақага қўшилади.
"Реал" ва "Барселона" жамоалари иштирокидаги учрашув 7 ва 30-турларда ўтказилади. Каталониядаги учрашув 2020 йилнинг 25 октябрь кунида ўтказилиши мўлжалланган бўлса, Мадриддаги баҳс 2021 йилнинг 11 апрель кунида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар