

“Ювентус” устози Андреа Пирло “Рома” ҳужумчиси Эдин Жекони ўз жамоаси сафида кўришни истамоқда. Пирло учун Жеко трансфери айни дамда 1-рақамли бўлиши таъкидланмоқда.
“Рома” эса етакчисини фақат икки ҳолатда қўйиб юборишга рози. Агар футболчининг ўзи клубдан кетиш истагини билдирса ва бошқа клубдан фойдали таклиф билдирилса.
Жеко А Cериянинг 2019/20 йилги мавсумида 35 та ўйинда қатнашиб, 16 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.



