Эдегор Норвегиянинг Миллатлар Лигасидаги ўйинидан ҳафсаласи пир бўлди

Sherzod Nurmatov
28 сен 2022, 19:23
Норвегияликлар олий дивизионга чиқа олишмади.

Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор жамоанинг Миллатлар Лигасидаги ўйинидан кўнгли тўлмаганини айтди.

"Ҳафсаламиз пир бўлди. Ҳаммаси жуда оддий: биз ҳозирча у қадар яхши ҳолатда эмасмиз. Мен нимадан кўпроқ хафа бўлдим? Ҳужумдаги ҳаракатларимиздан", – деди футболчи.

Норвегия терма жамоаси "B" дивизионининг 4-гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва "А" лигага чиқа олмади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: NRK