Эд Вудворд: "Моуриньо ишига баҳо бериш? Олдинда яна 27 та тур бор"

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2016
"Манчестер Юнайтед" ижрочи директори Эд Вудворд жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишига баҳо берди.

"Ҳозирча хулоса чиқаришга эрта, мавсум яқинда бошланди. Олдинда яна 27 та тур бор, биз лига Кубогининг чорак финалига чиқдик.

"Манчестер Сити"га қарши баҳс куни (10 сентябрь) Мегастордаги савдо рекорд даражага чиқди.

Бундан ташқари, янги футболчилар туфайли футболкаларга бўлган талаб катта, ўтган квартал билан солиштирадиган бўлсак, 20 фоиз ўсиш бор" - дейди Вудворд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: www.manchestereveningnews.co.uk