UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  0 18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  1 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  37 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  2 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  5 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6

ЕЧЛ. Зидан Мадридда "бўрилар"ни "замбарак"дан ўққа тутди, "Сити"ни эса собиқ "бўри" Де Брюйне ярим финалга олиб чиқди Янгиликлар

ЕЧЛ. Зидан Мадридда "бўрилар"ни "замбарак"дан ўққа тутди, "Сити"ни эса собиқ "бўри" Де Брюйне ярим финалга олиб чиқди

Европа чемпионлар лигаси чорак финал тўқнашувларининг жавоб ўйинлари бошланмоқда.


Европа чемпионлар лигаси.

Чорак финал.

Жавоб учрашувлари.
 
Реал Мадрид Испания – Вольфсбург Германия 3:0

«Сантьяго Бернабеу»

Голлар: Роналду (16, 17, 77)

Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Варан, 90), Каземиро, Кроос, Бэйл, Роналду, Бензема (Хесе, 84).

Вольфсбург
– Бенальо, Данте, Налдо, Родригес, Виейринья, Шюррле, Луис Густаво, Арнольд, Гилавоги (Дост, 80), Дракслер (Крузе, 32), Бруно Энрике (Калиджури, 72).

Огоҳлантиришлар
: Арнольд (45), Луис Густаво (76), Роналду (80), Данте (85), Виейринья (90).

Биринчи ўйин - 0:2.

- "Реал" жуда шиддаткор футбол ўйнамоқда. Кетма-кет ҳужумларнинг навбатдагиси гол билан якунланди. Карвахалнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Роналду ортиқча қийинчиликсиз дарвоза тўрига киритди жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинги ҳужумда эса мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Крооснинг ошириб берган тўпини яна ўша тиниб-тинчимас Роналду боши билан дарвозага аниқ йўналтирди - 2:0. Ҳар иккала ўйин натижасига кўра, кучлар тенг бўлди.
Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида яна ўша Роналду "бўрилар" дарвозасига жарима зарбасидан жуда чиройли голни киритди ва жамоасига ярим финал чиптасини олиб берди.


Икки дақиқа ичида иккита тўп киритиб, "Вольфсбург" билан ўйиндаги мувозанатни тиклаган ажабтовур футболчи - Роналду.


Манчестер Сити Англия - ПСЖ Франция 1:0

"Этиҳад стэдиум".

Гол: Де Брюйне (76)

Манчестер Сити – Харт, Отаменди, Клиши, Санья, Мангаля, Фернандо, Фернандиньо, де Брюйне (Туре, 84), Навас, Сильва (Делф, 87), Агуэро (Ихеаначо, 90).

ПСЖ
– Трапп, Тиаго Силва, Маркиньос, Максвелл, Орье (Пасторе, 61), Ди Мария, Рабьо, Мотта (Лукас, 44), ван дер Виль, Ибрагимович, Кавани.

Огоҳлантиришлар
: Трапп (29), Пасторе (67), ван дер Виль (68), Фернандиньо (72).

Биринчи ўйин - 2:2


- Учрашувнинг 29-дақиқасида "Манчестер Сити" 11-метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо буни жабрланувчининг ўзи Агуэро муваффақиятли амалга ошира олмади.

"Манчестер Сити"ни ярим финалга етаклаб ўтган гол муаллифи эса Де Брюйне бўлди.


Агуэро пенальтини аниқ амалга ошира олмаганидан ранжимоқда...

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика