

RMC Sport хабарига кўра, УЕФА раҳбарияти чоршанба куни видеоконференция ўтказиб, "Ювентус" — "Лион" (нимчорак финалнинг жавоб ўйини, Франциядаги баҳсда "Лион" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди) учрашувини 8 август куни ўтказийш масаласини кўриб чиққан. Ташкилот Европа клубларига ўз режасини маълум қилиб, миллий чемпионатлар июлнинг охирига қадар якунланишини эслатган.

Шунингдек, мусобақанинг 1/8 финали доирасида "Барселона" ва "Наполи", "Бавария" ва "Челси", "Манчестер Сити" ҳамда "Реал" жамоалари ўртасидаги жавоб ўйинлари ҳам ўтказилиши керак.



