ЕЧЛ ва Европа Лигасидан ўрин олган баҳсларни тарихда илк бор аёл ҳакамлар бошқаради

Eldor Akmurzayev
2 дек 2020
Аввалроқ, франциялик арбитр Стефани Фраппар Чемпионлар Лигаси доирасида бугун ўтиши керак бўлган “Ювентус” – “Динамо” баҳсини бошқариши маълум бўлганди.

Шунингдек, Европа Лигаси 5-тури доирасида 3 декабрга белгиланган “Гент” – “Слован” ўртасидаги учрашувни ҳам мусобақа тарихида илк бор аёл ҳакам бошқаради. 

Украиналик Екатерина Монзуль асосий рефери бўлса, унга қанотларда ҳамюртлари Марина Стрелецкая ва Александра Ардашева кўмаклашади. Захира рефериси эса Денис Шурман бўлади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA