ЕЧЛ қайтмоқда: "Наполи" бутун Европани титрата оладими?
14 фев 2023 18:35
Янгиликлар
ЕЧЛ қайтмоқда: "Наполи" бутун Европани титрата оладими?
Европа Чемпионлар Лигаси 1/16 финал босқичи олдиндан айтиб бўлмайдиган нарсаларни таклиф қилмоқда.
Мусобақанинг плей-офф босқичига янги йилдан олдин қуръа ташлаш маъросими ўтказилганда доимги огоҳлантириш ёдга тушади: февралгача кутинг.
Гуруҳ босқичи ниҳоясига етганидан сўнг барчаси жуда жўн кўриниши мумкин, бироқ орадан икки ой ўтиб форма ўзгариши ва жароҳатлар, жамоаларда бош мураббийларнинг ўзгариши ва январь ойидаги трансферларнинг таъсири билан барчаси мутлақо ўзгача тус олиши мумкин.
Сўнгги пайтларда суперклублар кузда қандай зарбаларни қабул қилганидан қатъи назар кучли молиявий "мушаклари" орқали ўз кучини тўплаб олмоқда.
Чемпионлар Лигаси навбатдаги босқичи сешанба оқшомида старт олади, жуда кам нарсалар йўлга қўйилди, мусобақанинг кечиши сўнгги ўн ёки ундан кўпроқ йилдан бери бунчалик аниқ кўринмаган.
Қисман бу алоҳида клублардаги индивидуал муаммоларга боғлиқ, лекин Европа футболи портлашлардан бири ёқасида бўлиши мумкин, деган фикр ҳам бор. Гап фақатгина Чемпионлар Лигасининг ҳозирги моделининг яна бир мавсуми қолганида эмас. Премьер-лиганинг иқтисодий ҳукмронлиги ва Жанни Инфантинонинг кенгайтирилган клублар ўратасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиш ғоясини қатъият билан олдинга суриши ниҳоят ўйиннинг молиявий тузилиши борасида жиддий мунозараларга сабаб бўлмоқда, ҳатто энг сўнгги 80 жамоадан иборат Суперлига таклифи нотўғри саволлар сўралаётганини кўрсатмоқда.
Баъзи сармоядорлар самарали давлат лойиҳалари билан рақобат қилиши мумкинми, деб ҳайрон бўлишганидек, Премьер-лиганинг "Манчестер Сити"га қарши айбловлари ўйиннинг молиявий қоидалари ҳам охир-оқибат кучга эга эканлигини кўрсатди.
Бу қачон қандай бўлишини ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди, бироқ эҳтимолий натижалардан бири бу Премьер-лиганинг устунлиги йўқолиб боришидир. Шу билан бирга, яқиндагина жуда кучли бўлган Испания 2003/04 йилги мавсумда мусобақанинг жорий формати қабул қилингандан бери илк бор кучли 16 таликда биттагина клуби билан қолмоқда. Бундан аввал фақат икки марта бу босқичда икки испан жамоаси курашини давом эттирган. Плиталар силжимоқда.
УЕФА рейтингги бўйича қитъанинг энг яхши икки лигасида пешқадамлик қилаётган клублар ҳатто турнирда иштирок этмаяпти, "Арсенал" йўлланмага эга чиқа олмади, "Барселона" эса гуруҳ босқичидан ўта олмади.
Бундеслига етакчиси "Бавария" ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида мутлақ устунлик қилиб, олти ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, бироқ мюнхенликлар 2018/19 йилги мавсумдан бери илк бор мамлакат чемпионатида жиддий қаршиликка дучор бўлмоқда. "Пари Сен Жермен" Лига 1’да пешқадамлик қилаётган бўлиши мумкин, бироқ улар кулгили муваффақиятсизликларга мойил бўлиб қолди. А Серия етакчиси "Наполи" беқиёс ўйин кўрсатмоқда, бироқ улар ўзлари ўрганмаган ҳудудга кириб бормоқдалар: улар ҳеч қачон Чемпионлар Лигаси ёки бирор еврокубокнинг чорак финалига чиқа олишмаган.
ПСЖда Жаҳон чемпионатининг "Олтин тўп" ва "Олтин бутса" совриндорлари бор, бироқ бу жамоанинг гуруҳ босқичидаги иштирокини таҳлил қилишга тўсиқ бўла олмайди – яхши, иккинчи ўринни олишнинг жазоси "Бавария" билан ўйнаш. Европа Суперлигаси ғоясини ҳимоя қилаётган Флорентино Перес "Реал" "Ливерпуль" билан атиги 9 марта тўқнаш келганидан шикоят қилмоқда, мадридликлар, сиз ўтган мавсум финалини бу йилги кучли 16 таликда такрорлашингиз мумкин.
ПСЖ учун савол ҳар доим битта бўлган: жамоа Франциядаги осон рақибларга ўрганиб қолган бир пайтда элита жамоаларга қарши бутунлай бошқача ўйин намойиш этиш учун кўтарила оладими? Аммо бу Лионель Мессининг олтин билан қопланган шериги жароҳат олгани боис янада мураккаб бўлиши мумкин. Яқин орада сафга қайтиши кутилаётган Киллиан Мбаппе мундиаль финалида мағлуб бўлганидан ҳафсаласи пир бўлганидан бери ўзининг энг яхши ҳолатига қайта олмаяпти.
"Бавария" ҳам кетма-кет 10 марта Бундеслига чемпионлигини қўлга киритиб, шунга ўхшаш муаммога дуч келди. Уларнинг ушбу мусобақадаги устунлиги шу қадар тўлиқ эдики, жорий мавсумда дастлабки 19 та ўйиннинг 7 тасида дуранг ва бир мағлубият қайд этиши улар томонидан катта зарба сифатида қабул қилинмоқда. Турнирнинг нимчорак финал босқичига чиқиш яхши натижа, бироқ клуб ва уларнинг бош мураббийи Юлиан Нагельсманн учун асосий муаммо Европанинг каттароқ баҳслари учун жамоанинг ўйинини етарлича кучайтириш бўлиб қолмоқда. Гарчи уларда ҳозир Жоау Канселу бўлса-да, жамоанинг асосий ўйинчилари сафда йўқ, Мануэль Нойер, Садио Мане ва Лукас Эрнандес жароҳатланган.
"Реал" Ла Лигада сўнгги 9 та ўйиннинг атиги 4 тасида ғалаба қозониб, охирги пайтларда барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти, бу унчалик катта аҳамият касб этмаслиги мумкин. Уларнинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари кўпинча мантиққа зид келади. Ўтган йили улар плей-офф босқичида "Челси", ПСЖ ва "Манчестер Сити"га қарши ўйинларда иккинчи рақамли бўлиб ҳаракатланди, бироқ барибир якунда ғалаба қозониш йўлини топа олдилар. Тибо Куртуа, Лука Модрич ва Карим Бенземага таяниб муҳим дақиқаларда ажойиб ўйин кўрсатиш зафар қучишнинг ишончли йўли эмас, албатта. Лекин, эҳтимол бу тобора кучсизланиб бораётган Юрген Клопп томонидан бошқарилаётган "Ливерпул"дан кўра ишончлироқдир.
"Манчестер Сити" ҳамон баъзи таҳлилчилар учун фаворитлар қаторида бўлиб қолмоқда, бироқ уларда эски пайтларнинг енгиб бўлмас кучи йўқ. Пеп Гвардиолани Жоау Канселуни кетказиб юбориш қарорини қайсидир жиҳатдан оқлаш мумкин, унда етишмаётган курашувчанлик тикланган бўлиши мумкин, аммо Кевин де Брюйне, Рубен Диаш, Эмерик Ляпорт ва Фил Фоденнинг шу кунларда бошланғич таркибда майдонга туширилмаслиги мумкин, жамоа ҳақида энг камида шуни айтиш мумкинки, "Сити" кутилмаган ўтиш даврини бошдан кечирмоқда.
Бу Гвардиоланинг қарши прессинг структураларини ўрнатиш усулидан кўра тезроқ узатмани талаб қиладиган ажойиб тўпурар Эрлинг Ҳоланднинг муаммоси билан боғлиқ бўлиши ёки бундай бўлмаслиги мумкин. Премьер-лиганинг уларга қўяётган айбловлари клубга қандай таъсир қилишини ким ҳам айтиб бера оларди. Улар кучайиб кетадими ёки футболчилар ўз фаолиятларининг кейинги қисми бошқа ерда бўлишини ўйлаб, ҳайрон бўлишадими? Ҳозирча аниқ айтиш қийин.
"Челси" ҳалиям ўрнашишда давом этаётган катта таркибга эга, "Тоттенхэм" эса ишончсиз тарзда ўйнамоқда, "Милан" ва "Интер" "Наполи"дан яхшироқ эмас. "Боруссия" Дортмунд мамлакат ичкарисида бой формага эга, бироқ уларда ҳам, "Лейпциг"да ҳам етарлича рақобат қиладиган таркиб мавжуд эмас. Гуруҳ босқичида яхши ўйнаган ва ўзини кейинги босқичда ишончли аутсайдерга айлантирган "Бенфика" Энцо Фернандесни "Челси"га бой берди. Буларнинг барчаси "Наполи"ни формада дейиш мумкин бўлган керагича кучли таркибга эга ягона жамоа сифатида қолдиради.
Ўйин тубдан молиявий ўзгаришларни кўзда тутар экан, футболнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган хусусияти сақланиб қолаётгани ва бу жиҳат унинг жозибадорлигида қанчалик аҳамиятли эканини ёдда тутиш шарт. Биз мутлақо кутилмаган натижалага гувоҳ бўлишимиз мумкин.
Мансурбек Неъматов таржимаси
Фикрлар